

"Умуман олганда, ўйинга қарасак, ҳисоб 0:2 бўлиб қолгани учун бизга омад кулди, дейиш мумкин. Биринчи гол бизга қаттиқ таъсир қилди. Умуман олганда, биз яхши ўйин кўрсатдик. "Энфилд"да яна бир ўйинимиз бор ва биз уй стадионимиз қандай роль ўйнашини яхши биламиз.
"Ливерпуль" етарлича вазият яратдими? Ҳам ҳа, ҳам йўқ. Ҳа — чунки биз анча кўпроқ вазият яратишни истаймиз. Йўқ — чунки бизда ҳақиқий имкониятлар оз эди. Биз уларни юқори прессинг билан кўп марталаб қарши олмоқчи бўлдик, лекин улар бирма-бир курашларда ғолиб чиқишди. Иккинчи бўлимда ҳам худди шундай бўлди", — деди Слот.
"Ливерпуль" ва ПСЖ ўртасидаги жавоб ўйини 14 апрелда "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади.



