

"Сизни Бэйл қизиқтирмоқдами, қани у? У биз билан учиб келмади, чунки Бэйл ҳозир формадамас. Биз шифокорлар билан маслаҳатлашдик ва уни Мадридда қолдиришга қарор қилдик. Энди у базада шуғулланади. Бу қарор мураббий, Гарет ва шифокорлар билан бирга қабул қилинган", - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Зидан Бэйлни очиқчасига жамоасида кўришни хоҳламаётганлигини айтган эди.
Олдинроқ, Бэйл уни Хитойга сотишмагани учун мусобақага боришни ўзи рад этганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳам янграган.




