

Каталонияликлар узоқ вақтдан бери "Сити" сардорига қизиқиб келишига қарамай, Европанинг бошқа машҳур клублари билан рақобатга дуч келмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, "Ювентус", "Галатасарой" ва "Бенфика" португалиялик футболчини жалб қилишга қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, Саудия Арабистони клублари ҳам курашда.
Бернарду Силва 2017 йилдан бери "Манчестер Сити"да ўйнаб келмоқда. 31 ёшли хавбек жорий мавсум Хосеп Гвардиола жамоаси сафида 43 ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.



