

"Улар шунчаки бир-биридан фарқ қилади. Иккаласи ҳам майдонда "қотил". Улар сизни ўриндиқдан ирғиб туришга мажбур қилади. Тезлашув, таваккалчилик, муҳим ўйинлар... Ламиннинг қанотдан узатмалари, Винисиуснинг қанотларда авжига чиқиши — буларни томоша қилиш жуда ёқимли. Бироқ мен ҳеч қачон таққослашни ёқтирмаганман", – деди Бензема.
Шуни таъкидлаш керакки, "Барселона" 10 май куни "Реал"ни қабул қилади. Бироқ Ламин Ямаль "Эл Класико"ни ўтказиб юбориши аниқ — каталонияликларнинг 18 ёшли вингери бир неча кун олдин жароҳат олганди. Маълумотларга кўра, у Жаҳон чемпионатига қадар тикланади.



