

"COPE" нашрининг хабар беришича, асаблар дош бермаган.
Президент ва ходим тўқнашуви:
Манбага кўра, жанжалда бевосита Лиссабон клуби президенти Руй Кошта иштирок этган. У мадридликларнинг техник ходимларидан бири (мураббий ва футболчи бўлмаган шахс) билан айтишиб қолган. Томонлар бир-бирини ҳақорат қилишган ва вазият жисмоний тўқнашув даражасига етганда, атрофдагилар уларни ажратиб қолишган.
Можаронинг сабаби нима?
Бундай кескинликка ўйин давомида юз берган ирқий мазмундаги воқеа сабаб бўлгани айтилмоқда:
"Бенфика"нинг италиялик футболчиси Жанлука Престианни мадридликлар юлдузи Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчилик руҳидаги сўзлар ишлатган.
Ушбу вазият ўйиндан сўнг раҳбарият даражасидаги муҳокамаларга сабаб бўлган ва натижада Руй Кошта ўз ҳиссиётларини жиловлай олмаган.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар сафардаги 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлса-да, жавоб ўйини олдидан икки жамоа ўртасидаги муносабатлар максимал даражада совуқлашди.



