Белоус: "Жасур Ўзбекистонга қайта олмайди"

Alisher
7 окт 2020, 16:27
"Локомотив" (Москва) ярим ҳимоячиси Жасурбек Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус ғазабда.

"Жасурнинг келажаги борасида барча саволлар "Локомотив"га. Клуб изоҳ бера қолсин. У жамоа ўйинчиси, шартномаси бор, маош олади. У асосий жамоа билан шуғулланмоқда, аммо қайдномага киритилмаган. "Локомотив" бу борада қандай қарор қабул қилади, буни билмайман.

Жасур Ўзбекистонга кета олмайди. Трансфер ойнаси ёпиқ. Фақат Россия ҳақида гапириш мумкин. Масалан, бирор-бир клуб уни ижарага олиши", - дейди Белоус.


AlisherМуаллиф
Манба: РБ-Спорт