Бельгия бош мураббийи: "Эртами, кечми, мағлуб бўлишимизни билардим"

Aslanov Jasurbek
18 июн 2024, 00:45
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Доменико Тедеско Словакиядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Қизил иблислар" Евро-2024 гуруҳ босқичининг 1-турида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Эртами, кечми, мағлуб бўлишимизни билардим. Афсуски, бу воқеа бугун содир бўлди. Жамоамизда кучайтириш керак бўлган жиҳатлар кўп эмас. Биз кўп вазиятлар яратдик ва агар гол урганимизда баҳс осонроқ ўтарди.

Фақатгина вазиятлардан фойдалана олмадик. Бизда етарлича вазият бўлди. Ҳаммамизнинг хафсаламиз пир бўлди" - деди Тедеско.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia