"Байер" ярим ҳимоячиси Беллараби машғулотда Хилберт билан жанжаллашиб қолди

Aslanov Jasurbek
14 дек 2016, 17:43
Жароҳатидан қутилиб биринчи машғулотни ўтказган "Байер" ярим ҳимоячиси Карим Беллараби жамоадоши билан жанжаллашиб қолди.

Бу ҳақда журналист Марко Вайфель маълум қилди.

Беллараби машғулот пайтида Роберто Хилберт билан келишолмай қолди. Можаро муштлашувга айланиб кетмаслиги учун бошқа футболчилар аралашишига тўғри келди.

Карим Беллараби сўнгги маротаба 10 сентябрь куни "Гамбург"га қарши майдонга тушган.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Germany