"Бавария" юлдузи учун 100 млн евро: даъвогарлар маълум

Sherzod Nurmatov
5 мар 2026
Европанинг етакчи клублари "Бавария" вингери Майкл Олисега жиддий қизиқиш билдирмоқда.

"TEAMtalk" хабарида айтилишича, "Ливерпуль", ПСЖ ва "Манчестер Сити" Майкл учун 100 млн евро таклиф этишга тайёр. Бироқ мюнхенликлар келиб тушган барча таклифларни аллақачон рад этган.

Шунингдек, Испания грандлари – "Реал" ва "Барселона" ҳам футболчини диққат билан кузатиб бормоқда. Ўйинчининг ўзи эса Ла Лигада фаолиятини давом эттиришга қарши эмас.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: TEAMtalk