

Венсан Компани шогирдлари чемпионатнинг 19-тури доирасида кечган баҳсда "Аугсбург"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бунгача мюнхенликлар ички биринчиликда 16 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этиб, мағлубиятсиз серияни давом эттиришаётган эди.
Мағлубиятга қарамай, "Бавария" 50 очко билан Бундеслига турнир жадвалида якка пешқадамлик қилишда давом этмоқда.



