"Бавария" 17 ёшли футболчига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
1 май 2020, 22:43
"Бавария" Шотландиянинг "Хартс" клуби ҳимоячиси Аарон Хикига кўз тикди.

Мюнхен жамоаси 17 ёшли Шотландия ўсмирлар терма жамоаси вакилини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бундан олдин Хики билан "Манчестер Сити" ҳам қизиқаётгани маълум бўлганди.

Иқтидорли ҳимоячининг Эдинбург шаҳри жамоаси билан тузган шартномаси 2021 йил майгача амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Record