

Испания Кубогининг 1/16 финал босқичида мамлакатнинг учинчи лигасига мансуб "Гвадалахара" ҳамда Каталониянинг "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашув 30 дақиқага кечиктирилди. Бу ҳақда расман маълум қилинди. Ҳакамнинг бошланғич ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 01:30 да янграйди.
Манбаларга кўра, учрашувни кечиктириш тўғрисидаги қарор хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Муаммо мухлисларнинг стадионга кириши билан боғлиқ.
"Гвадалахара" турнирнинг аввалги икки босқичида икки ғалабани қўлга киритган.



