"Барселона" Пьяничнинг маошини туширади ёки шартномани бекор қилади

Alisher
3 авг 2022, 16:28
"Барселона" тез орада Миралем Пьяничнинг келажаги борасида бир қарорга келади.

Ўтган мавсум "Бешиктош"да ўйнаган 32 ёшли ярим ҳимоячи келаси мавсумда Каталония клубида қолиши мумкин.

У бундай ҳолатда маошининг пасайишига рози бўлади, 20 ёшли Нико Гонсалес эса ижарага юборилади.

Агар "Барса" Пьянични қўйиб юборишга қарор қилса, у билан шартнома бекор қилинади. Ҳар қандай ҳолатда, бу масала ушбу ҳафтада ҳал қилинади.


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport