“Барселона” президентлигига номзодлардан бири сайловларда қатнашмайдиган бўлди

Eldor Akmurzayev
14 янв 2021, 19:45
14 январь куни каталонияликлар раҳбарлигига давогарлардан бири Эмили Русо матбуот анжумани ўтказиб, сайловда қатнашмаслигини эълон қилди.

Русо тўплаган 2510 овоздан 500 га яқини шубҳали деб топилди, бу эса унга президентлик учун курашишда давом этиш учун зарур бўлган 2257 овозни тўплашига имкон бермади.

Шундай қилиб, Жоан Лапорта, Виктор Фонт ва Тони Фрейша президентлик учун курашни давом эттиради. Сайловлар эса 24 январга белгиланган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru