

Каталония клуби ҳамкорликни давом эттиришга тайёр, бироқ катта сумма эвазига эмас.
"Diario Sport" хабар беришича, "Барселона" форвардга янги шартнома учун икки талаб қўйган. Бу талаблар ўзаро боғлиқ: захирадаги футболчи ролига рози бўлиш ва маошини икки бараварга қисқартириш.
Каталонияликлар Левандовскининг катта тажрибаси жамоа учун ҳали ҳам фойдали бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Бироқ август ойида 38 ёшга тўладиган футболчига Саудия Арабистони ва MLS'дан ҳам таклифлар мавжуд.



