"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди

Aslanov Jasurbek
5 янв 2026, 22:12
Жоау Канселу "Барселона"га ўтиши мумкин.

"Барселона" Жоау Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол"га расмий таклиф юборди.

Каталония клуби 31 ёшли ҳимоячини ижарага олишга ва унинг маошининг кичик бир қисмини қоплашга тайёр. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, айни дамда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Аввалроқ "Интер" Саудия клуби билан футболчининг трансфери борасида келишиб олгани хабар қилинганди, бироқ Канселунинг ўзи айнан "блауграна" сафига ўтишни афзал кўрмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano