"Барселона" Дестни қанчага сотмоқчилиги маълум

Alisher
7 июл 2022, 15:40
"Барселона" ҳимоячи Сержиньо Дестнинг сотувидан камида 20 млн евро ишлаб олишмоқчи.

Америкалик футболчи Каталония клуби устози Хавининг режаларига кирмайди. "Барселона" агар у бўйича талабларига мос таклиф олса, Дест билан хайрлашишга тайёр.

Дест "Барселона"га 2020 йилнинг октябрида "Аякс"дан ўтган эди. У Дани Алвеснинг ўринбосари бўлиши керак эди, аммо у сўнгги пайтларда захира ўриндиғида қолиб кетди.

Сержино ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: footballhd.ru