

"Sport.es" хабарига кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш мижозини Олимпиада ўйинларига бошлангунга қадар "Барселона"га таклиф қилган, аммо ўшанда рад жавобини олган. Футболчининг Олимпия ўйинларидаги иштирокидан қониқиш ҳосил қилган "Барселона" яна унинг номзодига қайтган.
Олдинроқ унинг хизматларига "Атлетико" ва "Валенсия" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. "Вулверхэмптон" эса футболчисини сотишга тайёр турибди.



