

Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, ҳафта охирида инглиз форварди Каталония пойтахтига келади, тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Клублар ўртасидаги юридик масалалар ҳал қилинган, трансфер расман яқин кунларда эълон қилинади.
Таварес "Норвич Сити" U18 жамоасида чап вингер сифатида ўйнайди. У асосий таркибда расмий ўйинларда майдонга тушмаган, аммо июль ойида Нидерландиянинг "Волендам" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этган. Англия U-17 терма жамоасида 4 та ўйин ўтказган.



