

Футболчи чемпионшип клуби билан музокара олиб борди. Томонлар битимга қизиқиш билдиришаётган эди. Аммо италиялик футболчи Англия клубига йўл олишни хоҳламади.
Ҳужумчи фаолиятини бошқа клубда давом эттириш ҳақида ўйламоқда. Марио аниқроғи "Васко да Гама" билан музокара ўтказмоқда.
Балотелли 6 ойдан кўп муддат давомида жамоасиз юрибди. 30 ёшли форвард ўтган мавсум "Брешиа" таркибида Италия чемпионати доирасида 19та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.



