Бафетимби Гомис "Ал Ҳилол" билан шартномасини узайтирди

Alisher
25 июл 2020
Саудия Арабистони клуби ўз етакчиларидан бири билан битимни узайтирди.

Франциялик 34 ёшли футболчи "Ал Ҳилол" билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Гомис жорий мавсум жамоаси сафида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "қора пантера" бундан олдин "Сент-Этьен", "Труа", "Лион", "Суонси", "Марсель" ва "Галатасарой" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2008-2013 йиллар давомида эса Фрацния терма жамоасида ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/alhilal_en