Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз

Alisher Ostonov
9 янв 2026
Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги "Атлетико" — "Реал" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Федерико Вальверде жарима зарбасидан ажойиб зарба йўллаб, Облак дарвозасини ишғол қилди. Родриго 55-дақиқада ҳисобни "Реал" фойдасига оширди. Александр Сорлот 3 дақиқада ўтиб ҳисобни тенглаштирди, аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

"Реал" финалда "Барселона" билан бош соврин учун курашади.







Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia