

"Ҳакамларни танқид қилишдан тийилиш ва уларга ўз вазифаларини бажаришга имкон бериш керак. Улар адолатли ва холис ҳакамликни таъминлашлари керак. ВАР тизими ҳакамларнинг яхши ишлаш даражасини йўқ қилди. Аммо, ҳеч ким буни тан олишни истамайди, шунинг учун ҳаммаси ўзгаришсиз қолади," - дея унинг сўзларини келтиради Сересо.
Эслатиб ўтамиз, кеча «Атлетико» Испания кубоги 1/2 финалининг дастлабки ўйинини Каталониянинг «Барселона» жамоасига қарши ўтказди. Учрашув 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.



