"Астон Вилла" Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олишга яқин

Sherzod Nurmatov
21 июн 2024, 18:51
"Астон Вилла" "Челси" ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Ян Матсен трансферини якунлаш арафасида.

Битим суммаси 37,5 миллион фунт стерлингга тенг. Айни дамда томонлар 6 йилга мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Матсен жорий йилнинг январь ойидан бери Дортмунднинг "Боруссия"сида ижарада ўйнаб келаётган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano