AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради

Sherzod Nurmatov
17 ноя 2025
Зинедин Зидан Дидье Дешамнинг кетиши ортидан Франция терма жамоаси янги бош мураббийи бўлади.

Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, 53 ёшли мураббий бу лавозимни эгаллаш учун аллақачон келишувга эришган ва шу туфайли "Реал" ва "Фенербахче" каби бошқа барча таклифларни рад этган.

Шунингдек, ЖЧ-2026дан кейин январь ойида Франция термасидан кетишини эълон қилган 57 ёшли Дешам иш бўйича Саудия Арабистони клублари билан музокаралар олиб бораётгани таъкидланмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS