

"Йўқ, буни кўрмадим. У ўзига жуда талабчан инсон ва биз учун қандай даражада бўлиши кераклигини яхши билади.
Виктор ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда. У қаттиқ ҳаракат қиляпти ва бу барқарор давом этяпти. У "Челси"га қарши яхши ўйин ўтказди ва гол уриб, ғалаба учун катта ёрдам берди.
Виктор ўзига бир неча йиллик вазифалар қўйган ва бу йўлда барча уни қўллаб-қувватлашини билади", - деди Артета.
Лондон жамоаси форварди Англия Лига кубогининг дастлабки ярим финал учрашувида "Челси" дарвозасига гол урди.



