"Арсенал" янги ярим ҳимоячи учун 40 миллион сарфлаши мумкин

Alisher
23 июн 2024, 16:27
"Ренн" ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ шу ёзда Англияга йўл олиши мумкин.

Ўйинчи билан шартнома имзолашга Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Француз томони футболчи билан 35 миллион фунт (41 миллион евро) эвазига хайрлашишга тайёр. Дезирега шунингдек ПСЖ ҳам бефарқ эмас.

19 ёшли хавбек ўтган мавсум Франция чемпионати доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Tribal Football