"Арсенал" учун йўқотиш: Сака ва Тимбер "Спортинг"га қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
7 апр 2026
"Арсенал" футболчилари Букайо Сака ва Юрриен Тимбер жароҳат туфайли Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлишди.

Лондонликлар эртага ЕЧЛ 1/4 финали дастлабки учрашуви доирасида сафарда лиссабонликлар меҳмони бўлишади. Жамоа бош мураббийи Микель Артета асосий таркиб ўйинчиларининг ҳолати ҳақида маълумот берди.

"Сака ва Тимбер биз билан бирга учиб кетишмади, улар ҳали майдонга тушишга тайёр эмас. Агар ҳаммаси яхши бўлса, умид қиламанки, дам олиш кунларига келиб улар сафга қайтади", — деди Артета.

Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" шу шанба куни АПЛ 32-тури доирасида ўз майдонларида "Борнмут"ни қабул қилишади. Мухлислар жамоа етакчиларининг айнан шу баҳсга қадар соғайиб кетишини кутишмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA