

Лондон клуби яқин трансфер ойнасида 24 ёшли хорватиялик футболчини харид қилишга уриниб кўради.
Майер "Ренн"га 2021 йилда Загребнинг "Динамо" клубидан ўтган эди. У 2026 йилга қадар шартнома имзолади.
Transfermarkt портали Хорватия терма жамоаси ўйинчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
У жорий мавсум "Ренн" сафида барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчига Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам анчадан бери жиддий қизиқади.



