Арбелоа "Манчестер Сити"га қарши дуэль ҳақида фикр билдирди

Sherzod Nurmatov
3 мар 2026
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг қуръа натижалари ҳақида фикрларини билдирди.

Қуръа якунларига кўра, "қаймоқранглилар" "Манчестер Сити" билан тўқнаш келади.

Мутахассиснинг айтишича, мухлисларни Европанинг икки гранди ўртасидаги ёрқин ва принципиал қарама-қаршилик кутиб турибди. Арбелоа бундай даражадаги ўйинлар ҳар доим "Реал" ишқибозларида алоҳида қизиқиш уйғотишини таъкидлади, чунки рақиб энг юқори савиядаги жамоа ҳисобланади.

"Бу икки буюк клуб ўртасидаги ўта қизиқарли учрашувлар бўлади. Мухлисларимиз айнан рақибнинг даражаси туфайли бундай дуэлларни қадрлайди. Биз бу ўйинларга тўлиқ тайёр ҳолда етиб келамиз", – деди мураббий.

Биринчи ўйин 11 март куни Мадридда бўлиб ўтади, жавоб баҳси эса 17 мартда Англия жамоаси майдонида ўтказилади.

Жорий мавсум финали Будапештдаги "Пушкаш Арена"да бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи ўйин 30 май кунига белгиланган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: AS