АҚШдаги "Эл-Классико"да қандай мозайка бўлади?

Aslanov Jasurbek
28 июл 2017, 13:15
30 июль куни тарихда иккинчи маротаба "Эл-Классико" Испаниядан ташқарида ўтказилади.

Бу ўйин Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида АҚШда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 30 июль тонгги соат 05:00да старт олади.

Каталония клуби расмий сайти ушбу баҳсда қандай мозайка бўлишини эълон қилди.


Унга кўра, учрашув бошланишидан олдин трибуналар устига "Барселона" рангларида катта мато туширилади ва унга қуйидаги сўзлар ёзилади: "IN OUR STYLE WE TRUST" (Ўз услубимизга ишонамиз).

Ўйин Aleziya.com сайти орқали жонли эфирда намойиш этилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia