

Бу маълумот лига матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ўтган ойда 26 ёшли Мбеумо АПЛ 3 ўйинида 3 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди. У лигада 10 ўйинда майдонга тушиб, 5 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди.

Мбеумонинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, вингернинг нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.
"Манчестер Юнайтед" 8 ноябрь куни меҳмонда "Тоттенхэм" билан ўйнайди.



