

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Давид Сильва “Ливерпуль”га қарши ўйиннинг 65-дақиқасида ўз ўрнини жамоадоши Илкай Гундоғанга бўшатиб берди. Натижада Давид АПЛ тарихидаги энг кўп алмаштирилган ўйинчига айланди. У АПЛдаги фаолияти давомида 120 марта захирага олинган.



