

26-дақиқада Жоау Педро ҳисобни очди. Кол Палмер 76-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, "аристократлар"нинг ишончли ғалабасини таъминлади.
"Челси" АПЛда 22 турдан сўнг 34 очко билан 6, "Брентфорд" эса 33 очко билан 7-ўринда бормоқда.


Ўйиннинг 32-дақиқасида Доминик Собослаи пенальтидан гол ура олмади. Аммо, ўн дақиқа ўтиб Флориан Вирц мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 65-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Маркус Эдвардс ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар дарвозасига бошқа тўп киритилмади.
“Ливерпуль” 22 ўйиндан сўнг 36 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда, “Бёрнли” эса 14 очко билан 19-ўринда жойлашган.


15-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Крисенсио Саммервилл ҳисоб очди. “Шпорлар” ўйинчиси Кристиан Ромеро 64-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Каллум Уилсон 90+3 дақиқада “Вест Хэм”га муҳим уч очкони тақдим этган голни урди.
“Тоттенхэм” АПЛда 22 турдан сўнг 27 очко билан 14-ўринда, “Вест Хэм” эса 17 очко билан 18-ўринда бормоқда.





