Анхель Ди Мария фаолиятини Аргентинада давом эттиради

Khoja
30 май 2025
Анхель Ди Мария 18 йиллик танаффусдан сўнг яна собиқ жамоасига қайтди.

Ярим ҳимоячи “Росарио Сентраль“ жамоаси билан шартнома имзолади. Шартнома 1 йилга мўлжалланган.

Маълумот учун, Ди Мария айнан ушбу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади. У бош жамоа сафида 2006 ва 2007 йилларда тўп сурган.

Футболчининг сўнгги жамоаси “Бенфика“ ҳисобланади.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru