Антонио Конте: "Айрим ёш мураббийлар мослашишни истамайди"

Iskandarov Abdulaziz
20 янв 2026, 09:54
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ҳужумчи Расмус Хойлунднинг ўйини ҳақида фикр билдирди ва шу билан бирга "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Рубен Аморимнинг етарлича мослашувчан эмаслигига ишора қилди.

"Бугунги кунда айрим ёш мураббийлар ўзларини ҳаддан ташқари ишончли тутади ва мослашишни истамайди. Улар ёш ҳужумчининг қийналаётганини кўриб туриб, уни ўқитиш ўрнига айблай бошлайди. Доим шикоят қилишади ва ўзларидан бошқани танқид қилишади, чунки уларга ҳамма нарса олтин табақада тақдим этилади", — дея Контенинг сўзларини келтиради манба.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"ни 2024 йил ноябридан 2026 йил январига қадар бошқарган. Унинг раҳбарлиги даврида даниялик ҳужумчи "Наполи"га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида ўтган эди. Жорий мавсумда 22 ёшли форвард неаполликлар сафида барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ESPN