Антони ЙТҲда ҳалок бўлди

Sherzod Nurmatov
23 окт 2025
Бразилиянинг "Пиауи" ёшлар жамоасининг 20 ёшли футболчиси Антони Илано ватанида автоҳалокатга учради.

"The Sun" нашрининг ёзишича, футболчи 20 октябрь куни эрта тонгда отасининг туғилган кунидан мотоциклда қайтаётганида йўл ўртасида сигир билан тўқнашиб кетган.

Илано воқеа жойида вафот этган. Тўқнашув юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бразилия клублари футболчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Антони Илано минтақанинг истиқболли футболчиси ҳисобланар ва мунтазам равишда кўзга ташланиб турарди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun