

"Лионель Месси ҳар доим менинг кумирим ва тақлид учун намуна бўлган. "Лион"га урган голим Мессининг "Барселона"даги биринчи голига ўхшайди. Мен уни болалигимдан бери кузатиб келаман. Унинг йўли чиндан ҳам ажойиб ва ҳамма унга чуқур ҳурмат билан қарайди. Уни диққат билан кузатиб бораман ва ўйин услубига қойил қоламан", – деди Антони.
25 ёшли бразилиялик жорий мавсум барча мусобақаларда 11 ўйинда 6 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.



