

27 ёшли англиялик футболчи олдин Африка терма жамоасига чақирувни рад этганди.
Мавидидининг оиласига кўра, ҳужумчи шунчаки терма жамоа мураббийидан жамоага қўшилиш учун қўнғироқни кутмоқда. У илгари Англиянинг турли ёш тоифасидаги термаларида ўйнаб, 18 ўйинда 6 та гол урган.
Конго ДР терма жамоаси Африкада ЖЧ-2026 саралаш босқичи плей-офф босқичида Камерун (1:0) ва Нигерияни (1:1, пенальтилар сериясида 4:3) мағлуб этди.
Африка жамоаси энди келаси йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган қитъалараро плей-офф босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Конго ДР жамоаси иккита сараланмаган жамоа — Ямайка ва Суринам (иккаласи ҳам КОНКАКАФ), Боливия (Жанубий Америка) ва Янги Каледония (ОФК) билан ўйнайди.



