Аморим МЮ базасини кўздан кечирди, аммо у ҳали иш визасини олгани йўқ

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2024
Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" базасига ташриф буюрди.

Душанба куни МЮ янги устози клубнинг Кэррингтондаги машғлот базасини кўздан кечирди ва раҳбарият аъзолари - Умар Беррада, Дэн Эшуорт ва Жейсон Уилкокслар билан учрашди.

МЮ матбуот хизматининг маълум қилишича, Аморим Англияда ишлаш учун виза олганидан сўнг клубдаги фаолиятини бошлайди. Португалиялик мутахассис унгача мураббийлар штаби билан учрашув ўтказади.

Аморимнинг "Манчестер Юнатед"даги биринчи ўйини 24 ноябрь куни "Ипсвич"га қарши бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com