

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли бразилиялик ҳимоячи клуб билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Ҳозирча Алвес фақат машғулот ўтказади ва у футболчиларни рўйхатга олиш даври очиб бериладиган 1 январдан бошлаб майдонга тушиши мумкин.
"Камп Ноу"даги тақдимот пайтида Дани Алвес майсазорнинг бир қисмини юлиб, уни ҳидлашга қарор қилади.
"Бу "Камп Ноу"нинг ҳиди! Ундан унвонлар ва совринларнинг ҳиди келади", - дея ҳазиллашди Алвес.



