Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди

Sherzod Nurmatov
11 июл 2025
ЦСКА бразилиялик ярим ҳимоячи Матеус Алвес трансферини эълон қилди.

20 ёшли футболчи билан шартнома 2030 йилгача мўлжалланган. Алвес "армиячилар" жамоасида 7-рақам остида ўйнайди.

Трансфер суммаси 6 миллион евро ва бразилияликнинг кейинги сотувидан тушган 25 фоиз бўлиши хабар қилинган.

Пайшанба куни футболчи ижтимоий тармоқларда "Сан-Паулу" билан хайрлашганди.

Алвес – "Сан-Паулу" тарбияланувчиси. У асосий жамоадаги дебютини шу йилнинг январь ойида ўтказди. Алвес 2025 йилги мавсум Бразилия клуби сафида барча турнирларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

ЦСКА 2024/25 йилги мавсум Россия чемпионатининг бронза медали совриндорига айланди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfc-cska.com