

1-бўлимдан кейин мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда боришмоқда. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, мана шу учрашувда "Ал Садд" клуби қаршиликлар чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевни кузатмоқда. Қатарликлар томонидан 25 ёшли ҳимоячига қизиқиш бор.

Насруллаев жорий мавсум ОЧЛнинг барча ўйинида иштирок этмоқда. Суперлигада эса 25та учрашувда 2 та гол урган ва 5 та голли пас берган.



