

Foot Mercato маълумотига кўра, мисрлик футболчининг агенти билан "Ал Иттиҳод" музокаралар олиб бормоқда. Таъкидланишича, Салоҳ "Ал Иттиҳод"га ўтиш масаласида ўтган йилга қараганда анча очиқроқ муносабатда. Ҳозирда икки томон трансфер масаласи устида ишламоқда.
Салоҳнинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2027 йил ёзида тугайди. Жорий мавсумда 33 ёшли вингер АПЛнинг 17 та ўйинида 4 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.



