

Мадридликлар аргентиналикни фақатгина муносиб нархгагина қўйиб юборишга тайёр. "Атлетико" раҳбарлари ушбу келишувдан камида 90 миллион еврога ишлаб олмоқчилиги маълум қилинган.
Бу мавсум "Атлетико" сафида 38 ўйинда майдонга тушган Родриго Де Пауль 1 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.
Аввалроқ, “Ал Аҳли” футболчи учун “Атлетико”га 32 миллион евро таклиф қилганди. Бироқ саудияликлар трансфер суммасини бироз кўтаришга тайёрлиги айтилмоқда.



