"Агар мени ютсанг — 10 000 фунт бераман"

Omonjon To`xtamirzayev
6 фев 2024
Мудрик "Челси" мухлиси билан тортишиб қолди.

"Челси" ярим ҳимоячиси Миха Мудрик ижтимоий тармоқларда клуби мухлиси билан тортишиб қолди.

АПЛ 23-турида "Вулверхэмптон"га имконият бой берилгач, "аристократлар" мухлиси қуйидагича изоҳ қолдирди: "Сенга нима бало бўлди? Футбол ўйнашни унутиб қўйдингми? Балки бирга-бир вазиятларда қандай ҳаракат қилиш бўйича бир нечта махсус машғулот оларсан. Ҳар сафар сен майдонга тушганингда, жамоамиз битта ўйинчига кам бўлиб қолмоқда".


Мудрик унга жавоб берди: "Олдимга кел ва биз 10 000 фунт учун бирга-бир ўйнаб кўрамиз".

Мухлис украиналик футболчи таклифини қабул қилмади, аммо у гол уришни бошлаганида, Мудрикка шахсан ўзи пул тўлаб боришга тайёрлигини ёзиб қолдирди. Бу суҳбат скринини Мудрик ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида чоп этди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sportmediaset.mediaset.it