Адебайор: "Бир куни Моуринью хет-трик қайд этган Роналдуни "ўлдирган"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2019, 11:16
"Истанбул Башакшехир" ҳужумчиси Эммануэль Адебайор франциялик мураббийи Арсен Венгерни унинг португалиялик ҳамкасби Жозе Моуринью билан солиштирди.

Футболчи Венгер билан "Арсенал"да, Моуринью билан "Реал"да ишлаган.

"Бири хотиржам, иккинчиси эса йўқ. Эсимда, 1:2 ҳисобида ютқазаётган эдик. Тьерри Анри ақлда озай деб турганди. Венгер кийиниш хонасига кирдида, шундай деди: "Ўзингни бос, биз жуда яхши ўйнаяпмиз, тўпга эгалик қилиш бўйича натижамиз - 65%, кросслар сони 25та. Тьерри эса менга қуйидаги гапларни айтган: "Бу кимни ҳавотирга соляпти? Биз ютқазяпмиз". Венгер ва Моуринью орасидаги фарқ шунда.

"Реал"даги кунларимнинг бирида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. Аммо Моуринью кийиниш хонасига кирдида, ҳаммани рухан ўлдирди. Бир марта у хет-трик қайд этган Роналдуни "ўлдирган". У шундай деган эди: "Ҳамма сени дунёнинг энг яхши футболчиси дейди, аммо ёмон ўйнаяпсан. Менга энг яхши эканлигингни кўрсат" - дейди Адебайор.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail