

28 ёшли Абрахам "Рома"га тегишли бўлиб, ижара асосида "Бешиктош" шарафини ҳимоя қилмоқда. У Туркия чемпионатида 17 та ўйинда 7 та гол урган.
Таъкидланишича, "Челси" собиқ ҳужумчисининг трансфери ижара шартномаси туфайли мураккаб кўринмоқда, у маълум шартлар бажарилган тақдирда 11,2 млн фунт эвазига мажбурий сотиб олишни назарда тутади.
Шунингдек, унинг маоши ҳафтасига 115 минг фунт атрофида экани, бу эса қўшимча тўсиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.



