

38-дақиқада Лоренцо Пеллегрини Матиас Суленинг пасидан сўнг римликларга ғалаба олиб келган голга муаллифлик қилди. Қайд этиш керакки, "бургутлар" сафида 86-дақиқада Реда Белахян ва 90+7 Маттео Гендузи майдондан четлатилди.


"Аталанта" сафида Никола Крстович (30, 38) ва Камалден Сулемана (34) голларга муаллифлик қилди. Мезбонлар сафида Дуван Сапата 73-дақиқада 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади.


Федерико Димарко 14-дақиқада ҳисобни очди. Шундан сўнг, 81-дақиқага келиб "Сассуоло" ўйинчиси Тарик Мухаремович автогол муаллифига айланди. Валид Шеддира 84-дақиқада ҳисобни қисқартиришга эришди.





